Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўғон Анқара шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашди. Айни пайтда Анқарада Туркий давлатлар ташкилотининг (ТДТ) 13-саммити бўлиб ўтмоқда.
Туркия Президенти маъмуриятининг коммуникациялар бошқармаси хабар беришича, суҳбат давомида Туркия раҳбари ТДТ ўз мавқеини янада мустаҳкамлашда давом этишига ишонч билдирган.
Шунингдек, икки давлат раҳбарлари Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар, минтақавий ҳамда глобал масалаларни муҳокама қилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Президенти Анталия шаҳрида бўлиб ўтадиган COP31 етакчилар саммитига таклиф этилган.