Бу ҳақда Politico ёзмоқда.
Эрдўғон Анқарада бўлиб ўтаётган НАТО саммити иштирокчиларига жанговар ўқлари бўлган махсус тўппончаларни совға қилди. Ғайриоддий дипломатик ҳаракат дарҳол ҳуқуқий жумбоққа айланди.
Ғайриоддий совға нафақат қурол, балки жанговар патронларни ҳам ўз ичига олган.
Маълумотларга кўра, гап 1990 йилларда ишлаб чиқарилган ноёб турк тўппончаси - Гумусай .357 Магнум модели ҳақида бормоқда.
Британия бош вазири Кир Стармер тўппончаларга ҳар бир раҳбарнинг исми ёзилганини ва ўқ-дорилар қутиси билан бирга берилганини айтди. У совғани Туркияда қолдиришга мажбур бўлгани, чунки Эрдўғоннинг қурол-яроғ экспорти назоратини бекор қилиш тўғрисидаги хатига қарамай, уни Британияга олиб кириш ноқонуний эканини таъкидлади.
Нидерландия бош вазири ҳам қуролни Туркияда қолдирди. Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляен эса совға қийматига қўйилган чегара сабаб уни ўзида сақлай олмаслигини айтди.