Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан телефон орқали суҳбатлашди.
Бу ҳақда Туркия Президенти Алоқа бошқармаси баёнотида маълум қилинди.
Баёнотга кўра, томонлар минтақавий масалаларни муҳокама қилишди.
Эрдўғон Туркия Яқин Шарқ ва Африкада тинчлик ва барқарорликни сақлаш бўйича саъй-ҳаракатларини давом эттиришини таъкидлади.
Туркия раҳбари АҚШ ва Эрон ўртасида эришилган келишувларни сақлаб қолиш ва бу жараёнда халқаро ҳамжамиятнинг иштироки муҳимлигини таъкидлади.
Эрдоған шунингдек, Суриядаги БМТ миссияларининг самарали ишлашининг катта аҳамиятини таъкидлаб, Туркия бу соҳада ёрдам беришда давом этишини қўшимча қилди.
Телефон орқали суҳбатда Кипр, Ғазо ва Ливандаги вазият ҳам муҳокама қилинди.