Бугун 15 июнь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Путин ва Трамп телефон орқали Украинадаги вазиятни муҳокама қилди

Путин ва Трамп телефон орқали Украинадаги вазиятни муҳокама қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот чоғида Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш зарурлигини таъкидлаб, тинчликка эришиш учун Киев ва Европа давлатларига таъсир ўтказишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди.

"Трамп яна бир бор ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш зарурлигига урғу берди. У Европадаги ҳамкорлар ва Киевга, жумладан, яқинлашиб келаётган G7 саммити доирасидаги мулоқотлар чоғида ҳам таъсир ўтказишга тайёрлигини айтди", — деди Путиннинг ёрдамчиси.

Ушаковнинг сўзларига кўра, Путин суҳбат давомида, агар Украина президенти Зеленский учрашув ўтказишни истаса, уни Москвада кутишга тайёрлигини билдирган. Бироқ Зеленский ўтган йили Россия пойтахтига бориш вариантини рад этган эди.

У, шунингдек, АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф ҳамда Трампнинг куёви Жаред Кушнернинг яқин кунларда Россияга ташриф буюришини маълум қилди. Бироқ ташриф тафсилотлари ошкор этилмади.

Киритилди: Бугун 12:55. Ўқилди: 397 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!