Бугун 15 июнь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Россия Киевга зарба бериши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, Киево-Печерск лаврасида эса ёнғин чиқди

 Россия Киевга зарба бериши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, Киево-Печерск лаврасида эса ёнғин чиқди

Хабарларга кўра, ёнғин лавранинг бош ибодатхонаси — Успенский черкови томини қамраб олди ва у 800 квадрат метр майдонни ташкил этди.

Ибодатхонадан муқаддас қадимий буюмлар ва диний маросим буюмларини шошилинч эвакуация қилиш ташкиллаштирилди. Шунингдек, Александр Довженко номидаги Миллий киностудия ҳам зарбага учради. Либослар цехи зарар кўрган.

"Украинанинг энг катта ва энг қадимий либослар коллекцияси вайрон бўлди. Студияда юз мингга яқин костюм ва уч миллион дона кийим-кечак бор эди", — дея маълум қилди мамлакат маданият вазири Татяна Бережная.

Ҳужум оқибатида Киевнинг барча 10 та туманидаги турар жой бинолари ҳам шикастланган. 140 мингга яқин аҳоли электр таъминотисиз қолди. Тўрт киши ҳалок бўлди, 25 киши жароҳатланди, дейилади хабарларда.

Киритилди: Бугун 12:45. Ўқилди: 335 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!