Бугун 15 июнь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Наманганда таълим тизими мансабдори тезкор тадбирда қўлга олинди

Наманганда таълим тизими мансабдори тезкор тадбирда қўлга олинди

Наманган вилоятида таълим тизимидаги коррупцион ҳолатлар фош этилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Наманган вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг шўба бошлиғи Тўрақўрғон туманида яшовчи фуқарони Наманган шаҳридаги умумий ўрта таълим мактабларидан бирига директор лавозимига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 10 минг доллари талаб қилган. У сўралган пулдан 8,5 минг долларини ўз хизмат хонасида олган вақтида ушланган.

Ушбу мансабдор шахс 2011 йилда ҳам фирибгарлик, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб сохтакорлиги ва пора олиш каби жиноятлар билан судлангани маълум бўлди.

Яна бир ҳолатда эса Наманган шаҳридаги мактабгача таълим ташкилоти ходими давлат хусусий шерикчилигида 2 та боғча ташкил этмоқчи бўлган тадбиркордан 2 минг доллар олган вақтида қўлга олинган. У ушбу пул эвазига Давлатобод тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан тегишли шартномаларни тасдиқлатиб беришни ваъда қилган.

photo_2026-06-15_14-50-57 (2)

Тезкор тадбир давом эттирилиб, ундан ушбу пул маблағини олган вақтида Давлатобод тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими бош мутахассиси ҳам ушланган.

photo_2026-06-15_14-50-57 (3)

Ҳар икки ҳолат бўйича мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

Киритилди: Бугун 16:36. Ўқилди: 448 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!