Бугун 15 июнь, 2026 йил, душанба

O'ZB

"Путин ўз исмини тарихдаги энг даҳшатли ваҳшийлар рўйхатига абадий ёзиб қўйди"

"Путин ўз исмини тарихдаги энг даҳшатли ваҳшийлар рўйхатига абадий ёзиб қўйди"

Украина ТИВ раҳбари Россиянинг Киево-Печерск лаврасига берган зарбасини ваҳшийлик деб атади

"Христианликнинг энг буюк муқаддас қадамжоларидан бири — Киево-Печерск лаврасига зарба бериш орқали Путин ўз исмини тарихдаги энг даҳшатли ваҳшийлар рўйхатига абадий ёзиб қўйди", — деб ёзади Андрей Сибига ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

У Киево-Печерск лавраси алоҳида муҳофаза остида бўлган ЮНЕСКО Бутунжаҳон меросининг ноёб объекти эканлигини эслатиб ўтди.

"Биз ЮНЕСКО ва бошқа барча халқаро механизмлар доирасида тегишли тартибларни зудлик билан бошлаймиз ва ушбу давлат ваҳшийлигига нисбатан кечиктириб бўлмайдиган ҳамда муносиб жавоб чоралари кўрилишини талаб қиламиз.

Биз халқаро институтлар ва пойтахтлардан қатъий муносабат кутамиз. Ҳеч қандай ноаниқ сўзлар, сукут сақлаш ёки заиф қадамлар бўлиши керак эмас. Россия ваҳшийлигини тўхтатиш учун бизга ҳозир ҳаракатлар зарур", — деди Сибига.

Киритилди: Бугун 16:02. Ўқилди: 676 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!