Маълум кучлар Туркияда ҳукумат ва жамият ўртасидаги муносабатларни бузишга ҳаракат қилмоқда.
Бу ҳақда мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси парламент гуруҳи йиғилишида маълум қилган.
Мавқе вақтинчалик, энг муҳими, одамларнинг кўнглини қозониш эканини таъкидлади.
"Биз жамият билан муносабатларни мустаҳкамлашга ҳаракат қилаётган бир пайтда, айрим кучлар уларни бузишга ҳаракат қилмоқда. Баъзилар биз турли ниқоблар ортига яшириниб, мамлакатимиздан ўз манфаатлари йўлида фойдаланаётганларнинг асл мақсадларини фош қилаётганимиздан хавотирда. Туркия ва унинг халқига душман доиралар бу кучлардан ўз мақсадлари йўлида фойдаланган", - дея қўшимча қилди Эрдўғон.