Президентлик сайловларининг иккинчи босқичида ғалаба қозонган Ражаб Тоййиб Эрдўғон душанба оқшомида Анқарада тарафдорлари билан учрашди. Сайланган давлат раҳбари янги даврдаги сиёсатининг устувор йўналишлари ҳақида гапирди .
“Биз аввалги барча сайловларда бўлгани каби сайловчиларнинг хоҳиш-иродасини ҳурмат қиламиз. Фақат биз ғалаба қозонганимиз йўқ. Туркия ғалаба қозонди, демократия ғалаба қозонди! (...) Миллий мақсад ва ғоялар йўлида бирлик ва йиғилиш вақти келди”, — деди Эрдўған.
Унинг сўзларига кўра, Туркия расмийлари учун асосий масала 6-февралдаги вайронкор зилзила оқибатларини бартараф этиш ва фалокат зонасини тиклаш масаласи бўлиб қолади.