Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Анқарада ўтаётган НАТО давлат ва ҳукумат раҳбарларининг 36-саммити доирасидаги Шимолий Атлантика Кенгаши йиғилишида Туркия зарурат туғилса, армияси имкониятларини НАТО ихтиёрига тақдим этишга тайёрлигини билдирди.
Эрдўғаннинг таъкидлашича, мамлакатнинг энг катта ютуғи мудофаа саноатида эришилган улкан тараққиёт бўлди.
«Шубҳасиз, мамлакатимизнинг энг катта муваффақияти мудофаа саноатидаги юксалишдир. Ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажми бўйича дунёнинг етакчи ўнта давлати қаторига кирдик», — деди Туркия раҳбари.