Бу ҳақда Туркия президенти маъмурияти маълум қилди. Хабар берилишича, Туркия президенти ва Арманистон бош вазири икки давлат ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш жараёнини муҳокама қилган.
"Арманистон минтақамизда тинчлик ва барқарорликни барпо этиш сиёсатига содиқ қолмоқда", — дея таъкидлади Никол Пашинян.
Арманистон ҳукумати матбуот хизмати хабарига кўра, сиёсатчилар, жумладан, Арманистон ва Озарбойжон ўртасидаги муносабатлар ҳақида ҳам суҳбатлашган. Эрдоған Озарбойжон ва Арманистон ўртасидаги музокараларда эришилган консенсуснинг аҳамиятини алоҳида таъкидлагқн.
"Мазкур учрашув муҳим ва тарихий аҳамиятга эга. Бу Арманистон раҳбарининг Туркияга бундай даражадаги илк ташрифидир", — деди Арманистон парламенти спикери Ален Симонян.
АFP агентлигининг аниқлик киритишича, Никол Пашинян Истанбулга Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг таклифига биноан борган.