Бугун 2 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Эрбиль авиабазасидаги машғулотлар вақтида АҚШ ва Британия ҳарбийлари ҳалок бўлди

Эрбиль авиабазасидаги машғулотлар вақтида АҚШ ва Британия ҳарбийлари ҳалок бўлди

Ироқ Курдистонидаги Эрбиль авиабазасида бўлиб ўтган машғулотлар чоғида Британия ва АҚШ ҳарбий хизматчилари ҳалок бўлди.

Бу ҳақда АҚШ ва Буюк Британия қуролли кучлари вакиллари маълум қилишди.

Ҳодиса 31 май куни содир бўлган. Воқеа тафсилотлари келтирилмаган. АҚШ Қуролли кучлари вакилларининг қайд этишича, ҳалок бўлган америкалик фуқаронинг шахси оиласига хабар берилганидан сўнг бир сутка ўтмагунча ошкор қилинмайди.

Буюк Британия Мудофаа вазирлиги ҳам ҳалок бўлган британиялик ҳарбийнинг оиласи қўшимча маълумотларни эълон қилишдан олдин вақт беришларини сўраганини аниқлаштирди.

2026 йил бошида АҚШ Ироқдаги аксарият ҳарбий объектлардан ўз қўшинларини олиб чиққан эди, бироқ Эрбиль шаҳридаги «Ал-Ҳарир» авиабазасидаги мавжудлиги сақланиб қолган. Ушбу авиабазадан Буюк Британия Қуролли кучлари ҳам фойдаланади. АҚШ ва Исроилнинг Эрон билан можароси бошланганидан бери авиабаза Эрон дронлари томонидан бир неча бор ҳужумга учраган. 12 март куни содир этилган зарба оқибатида бир неча америкалик ҳарбий жабрланган эди.

Киритилди: Бугун 14:15. Ўқилди: 217 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!