Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ер ости бойликлари тўғрисидаги битим лойиҳаси тобора ёмонлашмоқда

Ер ости бойликлари тўғрисидаги битим лойиҳаси тобора ёмонлашмоқда

Жума куни Украина делегацияси стратегик минерал ресурслар бўйича келишувнинг янги босқич музокараларида иштирок этиш учун Вашингтонга етиб келди.

Бу ҳақда Киевдаги манбаларга асосланиб, New York Times хабар берди.

Делегацияга Украина иқтисодиёт вазирининг ўринбосари Тарас Качка бошчилик қилмоқда.

Нашр маълумотларига кўра, музокаралар икки кун давом этади ва фақат техник хусусиятга эга бўлади. Ушбу босқичда юқори лавозимли амалдорларнинг иштироки режалаштирилмаган.

Нашрнинг ёзишича, АҚШ ва Украина ўртасидаги фойдали қазилмалар бўйича битим лойиҳасининг янги версиясида Киев учун хавфсизлик кафолатлари ҳақида ҳеч қандай сўз йўқ.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, Украина табиий ресурс лойиҳаларидан олинган даромаднинг 50 фоизини АҚШ назоратидаги инвестиция фондига ўтказиши лозим бўлади.

Бундан ташқари, келишувнинг янги версияси янада қаттиқроқ шартларни ўз ичига олади: Киев Қўшма Штатлар томонидан аввал кўрсатилган барча ҳарбий ва молиявий ёрдамни, шунингдек, йиллик 4 фоизни тўлиқ қопламагунча, АҚШ жамғармадан барча даромадни олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Илгарироқ бош вазир Денис Шмигал ушбу музокараларда Киевнинг аниқ "қизил чизиқлари" мавжудлигини таъкидлаган эди - булар Конституция, Европа Иттифоқига аъзо бўлиш интилиши ва халқаро мажбуриятларни бажариш масалаларига тааллуқли.

Киритилди: 21:40 11.04.2025. Ўқилди: 1548 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!