Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Исроил вазири: "Трамп режасини амалга ошириш вақти келди"

Исроил вазири: "Трамп режасини амалга ошириш вақти келди"

Исроил молия вазири, ўта ўнгчи сиёсатчи Бецалель Смотрич АҚШ президенти Дональд Трампнинг Ғазо секторидан фаластинликларни бошқа давлатларга “ихтиёрий равишда кўчириш” режасини амалга ошириш билан таҳдид қилди.

У Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати вақтинчалик сулҳни рад этиб, доимий сулҳ талаб қилганидан кейин баёнот берди.

Диний ционизм партияси раҳбари Смотрич Х ижтимоий тармоғида Исроил ўзининг барча уруш мақсадларига эришмагунча ҳарбий ҳаракатларни тўхтатмаслигини ёзди.

Вазирнинг сўзларига кўра, ХАМАС йўқ қилинмагунча ва барча исроиллик маҳбуслар уйларига қайтмагунча операция якунланмайди.

Трампнинг сўзларидан иқтибос келтирган Смотрич "Ҳамасга дўзах эшикларини очиш"га чақирди ва Бош вазир Беньямин Нетаньяхуга "ихтиёрий миграция" сифатида тақдим этилган фаластинликларни депортация қилиш режасини амалга оширишни таклиф қилди.

Yedioth Ahronoth газетасига кўра, Исроилнинг ўта ўнг қанот вазирлар маҳкамасининг яна бир аъзоси, Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир ҳам Исроилда энди “ўз орзуларини рўёбга чиқариш” имкони борлигини айтиб, ҳаммаси Нетаньяхунинг қарорига боғлиқлигини қўшимча қилди.

Киритилди: 12:30 18.04.2025. Ўқилди: 1003 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!