Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ер ислоҳотлари бўйича Чехия ва Словакия тажрибаси

A A A
Ер ислоҳотлари бўйича Чехия ва Словакия тажрибаси

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари Чехия ва Словакияда ер ислоҳотларининг ўтказилиши бўйича хориж тажрибасини ўрганди.

Чехия ва Словакия (ўша пайтдаги Чехословакия)да ер ислоҳотлари 1991-йилда “Ер тўғрисида”ги қонун ва 1992-йилда “Жамоа хўжаликларининг ўзгариши тўғрисида”ги қонун қабул қилинганидан кейин бошланди.

Ер ислоҳотларининг мақсади 1948-йилгача мавжуд бўлган ерга эгалик (реституция) тузилмасини тиклаш эди. Ер аввалги эгаларига ёки уларнинг меросхўрларига қайтарилган.

Ҳар икки мамлакатда реституция ўта тарқоқ мулк тузилмасининг тикланишига олиб келди. Чехия Республикасида қишлоқ хўжалиги ер участкасининг ўртача майдони 0,4 гектарни, Словакияда эса 0,45 гектарни ташкил этди.

Ерларнинг тарқоқлиги ва кўплаб мулкдорларда қишлоқ хўжалиги билан шуғулланиш истагининг йўқлиги сабабли ернинг катта қисми (Чехияда 86 фоиз ва Словакияда 91 фоиз) йирик корпоратив хўжаликларга ижарага берилди.

Киритилди: 10:55 18.03.2024. Ўқилди: 897 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!