Бугун 29 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Eр егасида қолди: олтиариқда 168 млн сўмлик солиқ қарздорлиги ундирилди! Спросить ChatGPT

Eр егасида қолди: олтиариқда 168 млн сўмлик солиқ қарздорлиги ундирилди!     Спросить ChatGPT

Солиқ қарздорлиги муаммоси кўпчиликка таниш. Лекин баъзида бу масаланинг ечими фермер хўжалигининг бутун фаолиятига таъсир қилиши мумкин. Олтиариқ туманида Мажбурий ижро бюросининг қатъий чоралари туфайли айнан шундай вазият ўз ечимини топди ва ер ўз эгасида қолди.

Мажбурий ижро бюросининг Олтиариқ туман бўлими иш юритувида "А.О." фермер хўжалигига нисбатан жами 11 та ижро иши мавжуд бўлиб, умумий солиқ қарздорлиги 168 000 000 сўмни ташкил этарди.

Бюро ходимлари бир неча бор қарздор раҳбарни огоҳлантириб, солиқ қонунчилиги ва ижро йиғими ҳақида тушунтиришлар бердилар. Аммо, раҳбарнинг жавоби доим битта: "Ҳўп бўлади"дан нарига ўтмади. Бу сўзлар ортида ҳеч қандай амалий ҳаракат бўлмади.

Шундан сўнг, МИБ ходимлари мажбурий ижро ҳаракатларига киришишга мажбур бўлишди. Қарздор фермер хўжалигига тегишли экин ер майдонлари қонуний асосда хатланиб, аукцион савдоларига қўйилди. Айнан шу вазият " фермер хўжалиги учун бурилиш нуқтаси бўлди. Ердан айрилиш хавфи фермер хўжалигининг бутун фаолиятини тўхтатиб қўйиши мумкинлигини англаб етган раҳбарият давлат олдидаги мажбуриятини жиддий эслашга мажбур бўлди.

Натижада, 2025 йил 15 июль куни "A.О." фермер хўжалиги томонидан 150 000 000 сўм солиқ қарзи ва тегишли ижро йиғими тўлиқ тўлаб берилди. Шу муносабат билан ижро ишлари Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг тегишли моддасига асосан тамомланди.

Киритилди: 19:14 16.07.2025. Ўқилди: 552 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!