Бугун 13 август, 2020 йил, пайшанба

O'ZB

Энг кўп ўғирланган автомобиллар маълум бўлди

Энг кўп ўғирланган автомобиллар  маълум бўлди

Россиядаги “КАСКО” суғурталовчилари Россиядаги энг кўп ўғирланган автомобиль брендлари маълум қилишди. Улар ““Kia Rio”, “Toyota Camry”, “Hyundai Solaris”, “Kia Optima” ва “Hyundai Sonata” бўлди.

Таъкидланишича, жиноятчиларнинг танлови анча ўзгарган. 2018 йилда энг кўп ўғирланган машиналар “Lexus LХ” ва “Hundai Tuscon”, бундан беш йил олдин эса “Range Rover” ҳамда “BMW” бўлган. Айтилишича, ўғрилар ҳозирда эҳтиёт қисмлар учун корейс автоуловларини “ов қилиш” билан шуғулланишмоқда.

Маълумотга кўра, машиналар кўпинча Санкт-Петербург, Ленинград, Свердловск ва Иваново вилоятларида ўғирланади. Шу билан бирга, 2019 йилда автомобиль ўғирлашлар сони 14 фоизга камайган.

Киритилди: 22:50 13.02.2020. Ўқилди: 2219 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!