Бугун 1 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Эндиликда фармацевтика ва тиббий хизмат кўрсатувчи компаниялар ҚҚС тўлайди

Эндиликда фармацевтика ва тиббий хизмат кўрсатувчи компаниялар ҚҚС тўлайди

2025 йил 1 апрелдан даромадидан қатъи назар, фармацевтика маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи ёки тиббий хизмат кўрсатувчи юридик шахслар ҚҚС тўловчисига айланади.

Бунда солиқ органлари Онлайн-НКТ, ЭҲФ ва бошқа ташқи ва ички маълумотлар асосида ҚҚС ҳисоботларини автоматик тарзда шакллантиради.

Ушбу тартиб Солиқ кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилгандан сўнг амалиётга жорий этилади.

Амалдаги қонунчиликка кўра, фармацевтика маҳсулотларини сотувчи ёки тиббий хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар учун солиқ тўлаш тартиби қуйидагича:

– даромади 1 млрд сўмдан ошмайдиганлар – айланмадан олинадиган солиқ тўлайди; – даромади 1 млрд сўмдан кўп бўлганлар – ҚҚС ва фойда солиғи тўлашга ўтади.

ҚҚС 12 фоизни, фойда солиғи ставкаси 15 фоизни ташкил этади. Ижтимоий соҳа фаолиятини амалга оширувчи солиқ тўловчилар учун фойда солиғи ставкаси 0 фоиз белгиланган. Айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 4 фоизни ташкил этади.

Улгуржи ва чакана дори воситаларини сотиш билан шуғулланувчи дорихоналар учун солиқ ставкалари қуйидагича белгиланган:

– аҳоли сони 100 минг нафар ва ундан кўп бўлган шаҳарларда – 3 фоиз; – бошқа аҳоли пунктларида – 2 фоиз; – бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда – 1 фоиз.

Шунингдек, солиқ тўловчилар қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ҳақли.

Киритилди: 14:48 27.03.2025. Ўқилди: 744 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!