Янги тартибга кўра, Суперлига клубларига ҳомийлик қилиб келган йирик давлат корхоналари ҳомийлик пулларини бир фондга ташлай бошлади.
ЎФА назорати остида ҳар бир юқори дивизион жамоасига 35 миллиард сўм пул бўлиб-бўлиб ташлаб берилади. Биринчи партия аллақачон клублар ҳисобига ўтказилди.
Бу пулларни қандай тақсимлаш бўйича ЎФА ва ПФЛ раҳбарияти иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда аниқ қилиб айтилган: давлат берган пулдан ҳеч кимга 27 миллион сўмдан ортиқ маош бериб бўлмайди. Солиқларни ҳисобга олса, футболчилар энг кўпи билан 23 миллион сўм атрофида маош олиши мумкин.
Шунингдек, клубдаги бошқа ходимларга ҳам қанчадан пул бериш мумкинлиги белгилаб берилган. Масалан, бош мураббий 10 миллион сўмдан камроқ маош олади. Бунинг ечими - клублар ўзларига қўшимча ҳомий топишлари керак.