Бугун 2 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Энди кўча ва бозорлардаги тартибсиз савдога чек қўйилади

Энди кўча ва бозорлардаги тартибсиз савдога чек қўйилади

Эди кўчаларда рухсатсиз кичик дўконлар очиб, тартибсиз савдо қилаётганлар фаолияти тўхтатилади ҳамда ноқонуний қурилган тадбиркорлик объектлари бузиб ташланади.

Бу борадаги янги тартиб Ҳукуматнинг 478-сон қарорида белгилаб қўйилди.

Жорий йил 1 октябрдан бошлаб умумий овқатланиш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари учун ўзига тегишли бино ва иншоотларга ҳамда ер участкаларига туташ бўлган, давлат органлари ва ташкилотларига доимий фойдаланишга берилган аҳоли пунктларининг умумий фойдаланишдаги ер участкаларидан (соғлиқни сақлаш, таълим ва мактабгача таълим ташкилотларига тегишли ер участкалари бундан мустасно) мавсумий умумий овқатланиш, савдо ва хизмат кўрсатиш фаолиятини (кейинги ўринларда — тижорат фаолияти) амалга ошириш учун ҳақ эвазига ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиш тизими амалиётга жорий этилади.

Ҳужжатга мувофиқ, маҳаллий ҳокимликлар, жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Солиқ қўмитаси, Кадастр агентлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда ўзига тегишли бўлмаган ер участкасида норасмий тарзда тижорат фаолиятини амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини ва улар тўғрисидаги маълумотларни (жойлашган жойи, фаолият тури, эгалланган ер майдони) қуйидаги босқичларда хатловдан ўтказишлари лозим:

  • биринчи босқич — барча туман (шаҳар)лардаги марказий кўчаларда 2025 йил 1 сентябрга қадар;
  • иккинчи босқич — қолган кўчаларда 2025 йил 1 октябрга қадар.

Маҳаллий ҳокимликлар манфаатдор давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда 2025 йил 1 октябрдан бошлаб хатлов натижасида аниқланган объектларнинг мазкур қарорда белгиланган тартибда қонуний фаолият юритиши ёки ҳудуднинг бўшатилишини таъминлайди.

Бунда жойлаштириш схемасига мувофиқ бўлган тижорат фаолияти объектлари «дизайн-код»га асосан лойиҳалар тасдиқлангунга (2026 йил 1 феврал) қадар ушбу бандга кўра фаолияти қонунийлаштирилиб, ижара шартномаси тузилган объектларда тадбиркорлар томонидан ҳар қандай қўшимча қурилишлар, майдон, фасад ва мавжуд енгил конструкцияларнинг конструктив элементларини ўзгартиришга йўл қўйилмайди, шундай ишлар амалга оширилган тақдирда, туташ майдонда жойлашган объектлар белгиланган тартибда бузилади ҳамда янги шартнома тузилмайди.

2025 йил 1 октябрдан бошлаб эса ҳар йили 1 январга қадар туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, кадастр, солиқ идоралари таклифлари асосида, туман (шаҳар) ҳокимларининг қарори билан келгуси йил учун туман (шаҳар) ҳудудидаги аҳоли пунктларининг умумий фойдаланишдаги ер участкаларида тижорат фаолияти объектларини жойлаштириш схемаси тасдиқланади.

Низом, шунингдек, Мазкур Низом кўп қаватли бинолардаги (уйлардаги) нотурар жойларда тижорат фаолиятини амалга ошираётган тадбиркорлик субъектлари томонидан қўшимча енгил қурилмаларни қуриш билан боғлиқ муносабатларга ҳам татбиқ этилади.

Киритилди: 17:56 07.08.2025. Ўқилди: 895 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!