Бугун 4 ноябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Энди кам таъминланган фуқароларга Конституциявий судда ҳам бепул адвокат берилади

Энди кам таъминланган фуқароларга Конституциявий судда ҳам бепул адвокат берилади

Сенатнинг 11-ялпи мажлисида кам таъминланган фуқароларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тизимини кенгайтириш масаласи кўриб чиқилди.

Гап шундаки, аввал фуқаро жиноят ёки фуқаролик ишида судга борганда, агар у кам таъминланган бўлса, унга давлат ҳисобидан адвокат бериларди. Аммо кимдир Конституциявий судга мурожаат қилса, у ҳолда давлат ёрдами кўзда тутилмаган эди.

Янги қонун орқали энди кам таъминланган фуқаро Конституциявий судга мурожаат қилса, унга ҳам давлат ҳисобидан адвокат тайинланади.

Яъни, “пулинг йўқ” деб адолат эшигидан қайтарилмайди. Ҳар ким, моддий аҳволи қандай бўлишидан қатъи назар, ўз ҳуқуқини ҳимоя қилиш имконига эга бўлади.

Киритилди: 16:45 31.10.2025. Ўқилди: 966 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!