Бугун 10 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Энди ҳокимлар ҳафтада бир марта туроператор, меҳмонхона ва дам олиш масканлари вакиллари билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилишади — Мирзиёев

A A A
Энди ҳокимлар ҳафтада бир марта туроператор, меҳмонхона ва дам олиш масканлари вакиллари билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилишади — Мирзиёев

Бундан буён вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳафтасига бир марта туроператор, меҳмонхона ва дам олиш масканлари вакиллари билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиб борадиган тизим жорий қилинади.

Сўнгги йилларда туризм соҳаси олдидаги 11 та катта муаммолардан 6 таси ҳал қилинди. Хусусан:

1) Сайёҳларга виза бериш кескин либераллаштирилди.

2) Аэропортларда навбатлар ва текширишларга барҳам берилди, яшил йўлаклар қилинди, вокзалларда ҳам қулай шароитлар яратилди.

3) Меҳмонлар электрон рўйхатдан ўтказиладиган бўлди, улар эркин ҳаракатланиши учун ҳамма шароитлар яратилди.

4) Валюта айирбошлашга чекловлар бекор қилинди.

5) Меҳмон ўринлари сони 3 баробарга кўпайиб, 125 мингтага етди (2017 йилда 37 мингта эди).

6) туристик корхоналар учун ижтимоий солиқ ва айланма солиқ ставкалари 1 фоиз этиб белгиланди, ер солиғи ва мол-мулк солиқ ставкалари 90 фоизга камайтирилди.

Киритилди: 16:49 19.09.2022. Ўқилди: 1407 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!