Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Энди адвокатлар ҳам судя ва прокурорлар билан тенг мақомда бўлади

A A A
Энди адвокатлар ҳам судя ва прокурорлар билан тенг мақомда бўлади

Янги таҳрирдаги Конституцияда адвокатура ҳақида алоҳида боб киритилиб, адвокатлик мақоми алоҳида мустаҳкамлаб қўйилди. Мазкур боб 141 ва 142-моддаларни ўз ичига олади.

141-моддада жисмоний ва юридик шахсларга малакали юридик ёрдам кўрсатиш учун адвокатура фаолият кўрсатиши, адвокатура фаолияти қонунийлик, мустақиллик ва ўзини ўзи бошқариш принсипларига асосланиши, адвокатурани ташкил этиш ва унинг фаолияти тартиби қонун билан белгиланиши таъкидланган.

142-модда эса қуйидагича ифодаланади: “Адвокат ўз касбий вазифаларини амалга ошираётганда унинг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди. Адвокатга ўз ҳимоясидаги шахс билан монеликсиз ва холи учрашиш, маслаҳатлар бериш учун шарт-шароитлар таъминланади. Адвокат, унинг шаъни, қадр-қиммати ва касбий фаолияти давлат ҳимоясида бўлади ва қонун билан муҳофаза қилинади”.

Амалдаги Конституцияда адвокатлар мақоми алоҳида норма сифатида киритилмаган ҳамда ҳимоя қилинмаган.

Киритилди: 21:27 12.04.2023. Ўқилди: 1937 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!