Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Элит ОЧЛда 1/8 финал жуфтликлари маълум — «Пахтакор» «Ал Ҳилол»га қарши

Элит ОЧЛда 1/8 финал жуфтликлари маълум — «Пахтакор» «Ал Ҳилол»га қарши

ОФК Элит Чемпионлар Лигасида Ғарб минтақасида умумий босқич якунланиб, 1/8 финалнинг барча жуфтликлари маълум бўлди.

12 жамоа орасида 8-ўринни эгаллаб плей-оффга чиққан Тошкентнинг «Пахтакор» клуби нимчоракфиналда Саудия чемпиони, умумий босқичда 1-ўринни қўлга киритган «Ал Ҳилол» билан ўйнайдиган бўлди.

Элит ОЧЛ. Ғарб минтақаси

1/8 финал жуфтликлари

«Пахтакор» (Ўзбекистон) — «Ал Ҳилол» (Саудия)

«Ар Райян» (Қатар) — «Ал Аҳли» (Саудия)

«Истиқлол» (Эрон) — «Ан Наср» (Саудия)

«Ал Васл» (БАА) — «Ас Садд» (Қатар)

Биринчи ўйинлар 3-4 март, жавоб беллашувлари 10-11 март кунлари ўтказилади. Чоракфиналга йўл олган жамоалар учун турнир Саудия Арабистонида марказлашган тарзда давом этади.

Киритилди: 23:25 18.02.2025. Ўқилди: 1427 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!