Бугун 18 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Электромобиллар атроф-муҳитга ноль чиқиндисиз ҳаракатланадиган транспорт воситаси ҳисобланади

A A A
Электромобиллар атроф-муҳитга ноль чиқиндисиз ҳаракатланадиган транспорт воситаси ҳисобланади

Атроф муҳитга ноль чиқиндисиз ҳаракатланадиган транспорт воситаси бу электромобиллар ҳисобланади.

Ҳозирги кунда юртимизда транпсорт ташламаларни камайтириш мақсадида муқобил энергияда ҳаракатланадиган автотранспорт воситаларининг сони йилдан-йилга ортиб бормоқда.

2021 йилда Ўзбекистонга 809 та электромобиль импорт қилинган. Уларнинг 90% Хитойдан олиб келинган. Электромобиллар импорти 2020 йилга нисбатан 679 тага ёки 6,2 бараварга ошган.

Ўзбекистонда ўтган 2022 йили қарийб 70 млн АҚШ доллари эвазига 2180 дона электромобиль олиб келинган. Бу кўрсаткич олдинги йилга нисбатан деярли 3 баробарга ошган.

Автотранспортлардан атроф-муҳитга таъсирларни камайтиришда халқаро тажриба ўрганилганда, дунёнинг қатор давлатлари бу борада амалий ишларни бошлаганини кўриш мумкин бўлди. Жумладан, АҚШда 2030 йилга келиб, барча янги енгил автомобиллар ва юк машиналарининг 50 фоизи нол чиқиндили транспортларга алмаштириш режалаштирилган, Буюк Британияда 2030 йилга бориб дизель ва бензинли автомобиллар сотилиши тақиқланади.

Японияда ҚТЭни ривожлантириш ҳисобига 2050 йилга келиб автотранспортлардан атмосферага ташламалар ноль фоизга тушуриш режалаштирилган.

Хитойда йирик шаҳарларда автомобиллардан фойдаланишга чеклов ўрнатилган бўлиб, яъни, тоқ рақамли автомобиль тоқ числода, жуфт рақамли автомобиль жуфт числода ҳаракатланиши белгилаб қўйилган.

Индонезияда автотранспортлардан атмосферага ташламаларни камайтиришда асосан ёқилғи сифатини яхшилашга қаратилган.

Мутахассислар фикрига кўра, дунёда электромобилларни ривожлантириш устида олиб борилаётган ишлар самарали ташкил этилса, 2040 йилга келиб дунёдаги енгил автомобилларнинг 35 фоизи ёки 41 миллионта енгил автомобиль электр токи орқали ҳаракатланади ва натижада бир кунда 13 миллион баррель тозаланмаган нефть маҳсулотларини тежаб қолиш ҳамда атроф муҳитга салбий газлар таъсирини камайтиришга эришиш мумкин

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 30 октябрдаги ПФ-5863-сон Фармони ижроси доирасида транспортлардан ташламаларни камайтириш бўйича жамоат транспортининг камида 50 фоизини газ-баллон ёқилғи, электр ва бошка муқобил ёқилғи турларига ўтказиш бўйича республикада фойдаланишда бўлган жисмоний шахсларга тегишли бўлган жами 3 268 480 та автотранспорт воситаларидан 796 034 таси (24 фоиз) бензин, 71 088 таси (2 фоиз) дизель ва 2 401 348 таси (74 фоиз) газ ёқилғисида ҳаракатланишга мўлжалланган.

Газ ёқилғисида ҳаракатланишга ихтисослашган транспортларнинг энг кўпи Андижон (93), Бухоро (77), Жиззах (77), Қашқадарё (77), Наманган (78) ва Фарғона (76 фоиз) вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.

Ҳозирда мамлакатимизда электробуслардан фойдаланишни кенг тарғиб қилиш мақсадида Транспорт вазирлиги ва Экология вазирлиги ҳамда БМТТД лойиҳа доирасида дастлаб Тошкент шаҳрида, сўнгра Самарқанд ва Наманган шаҳарларида лойиҳа ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу ишларнинг самарали амалга оширилиши анъанавий авторторанспортлардан атмосферага ташланадиган зарарли газлар миқдорини бир неча баробарга камайтиришга, аҳолининг жамоат транспортида юриш маданиятининг янада ошишига хизмат қилади.

Азизжон Калимбетов,
Экология вазирлиги Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш сиёсати бўлими бошлиғи

Киритилди: 12:51 19.09.2023. Ўқилди: 1605 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!