Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 3 нафар футболчиси: Жалолиддин Машарипов ("Истиқлол"), Остон Ўрунов ("Персеполис") ва Ўткир Юсупов ("Фулад") ҳозирда фаолиятини Эрон чемпионатида давом эттирмоқда.
Журналист Нарзулла Саудуллаев ўз телеграм-каналида ҳозирда кўпчиликни қизиқтирган саволган жавоб берди.
"Эрон клубларида ўйнаётган ўзбекистонлик футболчиларнинг ҳеч бири айни пайтда Эронда эмас. Ҳозир Эрон чемпионатида мавсумлар оралиғи ва клублар таътилди", - деб ёзди журналист.
Яқинда юқоридаги футболчиларимиз миллий жамоамиз билан ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга киритди.