Эрон қуролли кучлари Исроилдаги нишонларга тонггача янги зарбалар тўлқинини амалга оширди.
Бу ҳақда Ислом инқилоби гвардияси корпуси (Эрон Қуролли кучларининг элита бўлинмалари) вакили Али Муҳаммад Наини маълум қилди.
"Ҳақиқий ваъда - 3" операциясининг тўққизинчи тўлқини амалга оширилди, бу ракеталар ва дронлардан фойдаланган ҳолда қўшма ҳужумдир. Бу операция тонг отгунча давом этди", - дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради Эрон агентлиги.