Исроил Эроннинг ядровий дастури бўйича келишмовчиликни дипломатия йўли билан ҳал қилиш имкониятини берди, аммо энди ҳарбий йўл билан ўзи учун мақбул натижага эришмоқчи.
Бу ҳақда яҳудий давлати бош вазири Беньямин Нетаньяху матбуот анжуманида маълум қилган.
"Биз бу музокарага имкон бердик: 60 кун. Ва эронликлар америкаликлар билан музокара олиб бораётган бир пайтда Ислом Республикаси олий раҳбари, Эрон диктатори Оятуллоҳ Али Хоманаий бизга Исроил йўқ қилинишини айтди. Биз ҳамма нарсани тушундим ва энди натижани кўришни хоҳлаймиз", деди ҳукумат раҳбари.