Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан суд қарорига асосан энергия ресурслари соҳасида қарздорликларни ундириш бўйича бир қатор ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фойдасига 61 та ижро ҳужжати бўйича 1 млрд. 355 млрд. сўм ҳамда "Ҳудудгаз" корхоналари фойдасига эса 532 та ижро ҳужжати бўйича 1 млрд. 266 млн. сўм қарздорлик амалда ундирилган.
Қолдиқдаги ижро ҳужжатлари бўйича жами 62,2 млн. сўмлик 1 та кўчмас мулк электрон электрон-онлайн аукцион савдоларига чиқарилган.
Шунингдек, 239,8 млн. сўмлик 51 та қарздорларнинг иш ҳақларига қаратилган ва 19,9 млн. сўмлик 5 та қарздорларнинг чиқиш ҳуқуқлари чекланган.
Ижро ҳужжати талабларини бажармаган 22 та қарздорга нисбатан 42,5 млн. сўмлик маъмурий жарималар қўлланилди.
Бу борадаги ундирув тадбирлари давом эттирилмоқда.