Самарқанд вилояти Пахтачи туманида 2 мактаб мактаб ўқувчилари иштирокидаги жанжалда ўқувчилардан бири ҳалок бўлди. Воқеа дарсдан сўнг содир бўлган.
“Миллар” дастурида айтилишича, жанжалда тумандаги 1-мактабдан 3 нафар ўқувчи ва 12-мактабдан 2 нафар ўқувчи иштирок этган. Ушбу жанжалда 12-мактабдан қатнашган ўқувчилардан бири воқеа жойида ҳалок бўлган.
Маълумотларга кўра, ўқувчилар ўртасидаги жанжалга Instagramʼдаги изоҳлар сабаб бўлган. Жанжалда ўқувчилардан бири мархумга тирсак билан зарба бериши оқибатида у орқага йиқилган ва тили кетган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-модда 3-қисм “д“ банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.