Бугун 5 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Элдор Шомуродовнинг "Рома"даги янги устози ким бўлиши деярли аниқ бўлди

Элдор Шомуродовнинг "Рома"даги янги устози ким бўлиши деярли аниқ бўлди

Жан-Пьеро Гасперини "Рома" бош мураббийиша айланади.

"Аталанта"ни тарк этган мутахассис бугун "Ювентус"нинг бўлажак спорт директори Дамьен Комолли билан суҳбатлашган ва туринликлар бош мураббийи бўлиш фикридан воз кечган.

Гасперини узоқ вақт мобайнида "Ювентус" ва "Рома"дан бирини танлаши керак бўлган ва у Рим жамоасини танлаган. Бу маълумотни Фабрицио Романо ҳам тасдиқлаган. Мураббийнинг римликлар билан музокаралари анча яхши ўтмоқда. Клуб раҳбарияти билан учрашув орқали у ўзини "Рома" учун керакли инсон сифатида ҳис қилган.

Қайд этиш керак, "Рома"да ҳамюртимиз, Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов фаолият олиб бормоқда.

Киритилди: 11:59 31.05.2025. Ўқилди: 587 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!