"Рома" Италия чемпионати 33-турида "Верона"ни қабул қилди.
Мезбонларнинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлади ва 4-дақиқадаёқ ҳисобни очди. Элдор Шомуродов Суленинг ажойиб узатмасидан сўнг рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Ҳамюртимизнинг ушбу голи ўйинда ягоналигини сақлаб қолди ва Рим клубига 3 очкони тақдим этди. "Рома" ушбу ғалабадан сўнг вақтинчалик олтинчи ўринга кўтарилиб олди.
Шомуродов 82-дақиқада захирага олинди. Унинг ўрнини Стефан эл-Шааравий эгаллади.
Италия А серияси, 33-тур
"РОМА" - "ВЕРОНА" - 1:0
Гол: Элдор Шомуродов (4)