«Верона»га қарши учрашувдан сўнг Элдор Шомуродов ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Биз Чемпионлар лигасига чиқишни истаймиз, қолган барча учрашувларда ғалаба қозонишимиз керак. Мураббий қийин бўлишини айтди. Биз мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши туфайли ғалаба қозондик. Мен мураббий нима истаётганини биламан. Бу жамоага ёрдам бермоқчиман, бизда яхши таркиб шаклланган», — деди Элдор.