Украинадаги хорижий давлат ҳарбийлари ўз мамлакатлари билан разведка маълумотлари алмашинувини ташкиллаштиришади, тақдим этилган қуролларнинг самарадорлигини, улардан фойдаланишда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни аниқлайдилар ва ёрдам кўрсатишади.
Украина Қуролли Кучлари сафларида кўнгиллилар сифатида жанг қилаётган нафақадаги чет эллик ҳарбийлар ҳам бор.
Бироқ, хорижий фаол ҳарбий хизматчиларнинг Украинадаги жанговар ҳаракатларда иштироки 2 йил давомида умуман қайд этилмаган.
Аввалроқ, Чехия президенти Петр Павел НАТО қўшинларининг Украина ҳудудида бўлиши, агар улар жанговар ҳаракатларда қатнашмаса, ҳеч қандай халқаро қоидаларни бузмаслигини айтган эди.