Бугун 16 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Экспорт учун янги истиқболли бозорларда савдо уйларини очиш зарур

Экспорт учун янги истиқболли бозорларда савдо уйларини очиш зарур

Президент раислигида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоқларида инвестициялар ва экспортни кўпайтириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Мулоқотда экспортни анъанавий бозорлардан юқори нархда маҳсулот сотиб олувчи давлатларга йўналтириш зарурлиги таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари бу фикрни қўллаб-қувватлаб, бундай бозорлар билан ишлашни кучайтириш муҳимлигини қайд этди. Жумладан, Японияда савдо уйини аккредитация қилиш ва ижара тўловининг компенсация масаласини ҳал қилиш топширилди. Германия, Венгрия, Польша, Испания, АҚШ ва Қозоғистондаги савдо уйлари ҳам тадбиркорлар бошқарувига берилади.

Бундан ташқари, экспорт учун янги истиқболли бозорлар бўлган Мерсин (Туркия), Роттердам (Нидерланд), Циндао (Хитой), Клайпеда (Литва), Доҳа (Қатар) каби йирик порт шаҳарларда савдо уйларини очиш зарурлиги қайд этилди.

Киритилди: 22:25 18.03.2024. Ўқилди: 763 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!