Ҳабарларга кўра, 2025 йил 1 июлидан Ўзбекистонда уй-жой харидида эскроу ҳисобварақлар орқали тўлов тизими жорий этилади. Экспертларнинг прогнозларига таянган ҳолда, бу кўчмас мулк нархининг 20-30% гача ошишига олиб келиши мумкин.
2025 йил 1 июлдан бошлаб, Ўзбекистонда янги тизим — эскроу-счетлар жорий этилади. Бу тизимга кўра, харидор пули тўғридан-тўғри қурувчига эмас, банк орқали махсус ҳисобга тушади ва фақат уй топширилгандан кейин девелопер бу пулни олади.
Бу харидорларни ҳимоя қилиш ва қурилиш бозорини шаффофлаштиришга хизмат қилади. Аммо ҳар қандай ислоҳотдаги каби, бу ҳам қурувчилар учун янги қийинчиликлар ва нарх ошишига олиб келади.
Россияда эскроу тизими жорий қилинганидан сўнг нархлар 2 йилда 25–35% гача ошган. Шунингдек, бозордан кичик қурувчилар чиқиб кетган, танлов камайган.
Ўзбекистонда ҳам шунга ўхшаш сценарий кутилмоқда:
— Нархлар 20–30% гача кўтарилиши мумкин,
— 20–25% қурувчилар бозорни тарк этади,
— Кредитлар юқори (21–22%) бўлгани учун қурилиш харажатлари ортиб боради.
Экспертлар тавсияси:
Агар уй олиш режангиз бўлса - ҳозир имкониятлар охирги паллада. Кейин нархлар кўтарилиши, ипотека шароитлари ўзгариши мумкин.
Аммо эҳтиёт бўлинг - харидда фақат ишончли, тажрибали ва ҳужжатлари тўлиқ қурувчиларни танланг.