Истанбул прокурорлари шаҳар ҳокими Экрем Имомўғлу ва яна 90 нафар гумонланувчи сўроқ қилинаётган Чағлоян суд биноси олдида хавфсизлик чораларини кучайтирди.
Haber Global нашри хабар беришича, Чағлаян майдони ва Озодлик ёдгорлиги атрофида тўсиқлар ўрнатилиб, суд биносига автомашиналарнинг кириш ва чиқишлари чекланди.
Қайд этилишича, Экрем Имомўғлу террор ташкилоти ПКК билан ҳамкорлик қилиш, коррупция ва порахўрликда айбланмоқда.