Европа Иттифоқи Вашингтон билан музокаралар натижасиз тугаса, АҚШдан келтирилаётган маҳсулотларга 100 миллиард евролик бож солишни режалаштирмоқда - Bloomberg хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ушбу лойиҳа ЕИ давлатларига чоршанба куни тақдим этилади ва бу масала юзасидан маслаҳатлашувлар бир ой давом этади.
Нашр таъкидлашича, Европа Иттифоқи Трампнинг пўлат ва алюминий экспортига оид чораларига жавобан аллақачон Америка маҳсулотларига 21 миллиард евро миқдорида бож жорий этган. Келгусидаги чора-тадбирлар нафақат маҳсулотларга, балки хизматлар кўрсатиш ва экспорт соҳаларига ҳам таъсир қилиши мумкин.