Eвропа Иттифоқидан бошпана сўраган афғонлар сони ортмоқда. Бу ҳақда ЕИнинг бошпана агентлиги ижрочи директори Нина Грегорий Funkeга берган интервюсида айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, фақат Афғонистон фуқаролари август ойида 10 мингга яқин ариза топширган, бу рекорд ва июл ойига нисбатан 38 фоизга кўпдир.
"Бошпана сўраб мурожаат қилиш, асосан, Кобулдан эвакуация қилинган ва Европада бўлган афғонлар томонидан амалга ошириляпти", — деди у.