Европа давлатлари Украинага ҳарбий ва иқтисодий ёрдам кўрсатишни давом эттиришга ва уни дипломатик жиҳатдан қўллаб-қувватлашга тайёр.
Бу ҳақда Франция, Италия, Буюк Британия, Финляндия, Германия ва Польша раҳбарлари ҳамда Еврокомиссия раҳбарининг қўшма декларациясида айтилади.
"Биз можарога дипломатик йўл билан барҳам бериш бўйича ушбу ишни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз, шунингдек, Украинага муҳим ҳарбий ва молиявий ёрдамимизни, шу жумладан “Иродалар коалицияси” фаолияти доирасида, шунингдек, Россия Федерациясига нисбатан чекловчи чораларни қўллаб-қувватлаш ва жорий этиш орқали қўллаб-қувватлашга тайёрмиз”, дейилади декларация матнида.
Баёнотни имзолаган етакчиларга кўра, можарога фақат “фаол дипломатия, Украинани қўллаб-қувватлаш ва Россия Федерациясига босим ўтказиш” комбинацияси билан якун топиш мумкин.