Бугун 28 март, 2025 йил, жума

O'ZB

ЕИ Украинада оммавий ахборот воситаларини молиялаштириш учун қўшимча 10 миллион евро ажратади

ЕИ Украинада оммавий ахборот воситаларини молиялаштириш учун қўшимча 10 миллион евро ажратади

ЕИ USAID дастурларининг тўхтатилиши фонида Украинада оммавий ахборот воситаларини молиялаштириш учун қўшимча 10 миллион евро ажратади.

Бу ҳақда Европа Иттифоқининг Украинадаги ваколатхонаси маълум қилди.

"Ушбу ташаббус бир қатор медиа ташкилотларига грантлар тақдим этади, улар эса ўз навбатида субгрантлар ёрдамида алоҳида мустақил журналистлар ва оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлайди", дейилади ваколатхона хабарида.

Шунингдек, Европа Иттифоқи 2017 йилдан бошлаб Украинада оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш учун 100 миллион евродан ортиқ, 2022 йил февралидан кейин эса 37 миллион евро миқдорида грант ажратгани маълум қилинди.

Киритилди: 17:17 22.03.2025. Ўқилди: 576 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!