Аббосбек Файзуллаев Туркияга ўтишга яқин турибди.
"Первий спорт" телеграм-канали хабарига кўра, "Истанбул Башакшехир" 21 ёшли ҳужумчининг трансфери бўйича ЦСКА билан фаол музокаралар олиб бормоқда. Истанбул клуби бир траншда 7,5 миллион евро тўлашга тайёр, келишувга бонуслар ҳам киритилиши мумкин.
Файзуллаев ўтган мавсумда 27 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган. Футболчининг "ҳарбийлар" билан шартномаси кейинги йилгача амал қилади.