Москванинг ЦСКА клуби футболчиси Владимир Пономарев “ҳарбийлар” футболчиси Аббосбек Файзуллаевнинг Туркиянинг “Истанбул Башакшеҳир” клубига кетиши эҳтимоли ҳақида фикр билдирди.
"Файзуллаевни қўйиб юборишсин. Илгари у рақиб жарима майдончасида қаттиқ ишлаган, дриблингда яхши ёриб ўтиб, зарба бера олгарди, энди эса дам олмоқда. Ҳеч қандай янгилик йўқ", - дейди Пономарев.
Ўтган мавсумда 21 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи 39та ўйинда иштирок этиб, 3та гол урган ва 8та голга ассистентлик қилган.