Бугун 15 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Машҳур блогер Абдурозиқ Дубай аэропортида ҳибсга олинди

Машҳур блогер Абдурозиқ Дубай аэропортида ҳибсга олинди

Асли келиб чиқиши тожикистонлик бўлган машҳур блогер ва қўшиқчи Абдурозиқ ўғирликда гумон қилиниб, Дубай халқаро аэропортида ушланди.

Маълум бўлишича, 21 ёшли Абдурозиқ эрта тонгда Черногориядан етиб келган.

Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, ижтимоий тармоқ юлдузи ўғриликда гумонланмоқда. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Расмий идоралар ҳозирча бу ҳодисага изоҳ бермаган ва иш тафсилотларини ошкор қилмаган. Шундай бўлса-да, бу хабар унинг мухлислари орасида кучли акс-садога сабаб бўлди.

Сўнгги уч йил давомида блогер Дубайда "олтин виза" асосида яшаган.

2024 йилда Абдурозиқ Дубайдаги Cоcа-Cола Аренада бокс рингида илк бор чиқиш қилди, шунингдек, Буюк Британияда "Ҳабиби" номли ресторан брендини очди.

Таъкидлаш жоизки, бу унинг ҳуқуқ-тартибот идоралари билан биринчи мулоқоти эмас. У Ҳиндистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан меҳмонхона бизнеси билан боғлиқ эҳтимолий пул ювиш иши бўйича тергов доирасида сўроққа тортилган. Бироқ, ўша пайтда Абдурозиқ айбланувчи сифатида кўрилмаган эди.

Интернет фойдаланувчилари унинг қўлга олинишига айнан нима сабаб бўлганини тахмин қилишмоқда ва вазиятга тезроқ ойдинлик киритилишига умид билдиришмоқда.

Киритилди: 23:21 14.07.2025. Ўқилди: 5488 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!