Европа Иттифоқи Россияга қарши янги санкция нишонларини аниқлашда тобора кўпроқ қийинчиликларга дуч келмоқда, деб хабар беради "El País".
Нашрнинг ёзишича, Евроиттифоқ "санкциялар чўққиси"га яқинлашмоқда, бу аъзо давлатлар янги чекловлар жорий этишдан кўра, ўзларининг иқтисодий манфаатларини кўпроқ ҳисобга ола бошлайдиган босқичдир.
Санкцияларнинг 21-пакети ана шундай келишмовчиликларга мисол бўлди, айрим давлатларнинг талаблари сабабли уни мувофиқлаштириш жараёни чўзилиб кетди.