Бугун 3 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Фарғонада ЙПХ ходимини машина уриб кетди

Фарғонада ЙПХ ходимини машина уриб кетди

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида ЙПХ ходими машина уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди.

Фожиа 31 июл куни соат 23:30 атрофида «Ўқчи» МФЙ ҳудудидан ўтувчи 40V064 автомобил йўлининг 20-километрида содир бўлган.

30 ёшли шахс Spark машинасида ЙПХ ходими, ўз хизмат вазифасини бажараётган 32 ёшли Ҳайитбек Каримжоновни уриб кетган.

Ҳодиса гувоҳлари Spark ҳайдовчиси маст бўлгани, у тўхташ ишорасига бўйсунмасдан қочганини айтмоқда.

Марҳумнинг 2 нафар фарзанди отасиз қолди. У ўзи оилада 4 қиздан кейинги ёлғиз ўғил эди. Вилоят ва тумандан ИИБ ходимлари келиб, жанозада қатнашишди, марҳум қоидабузарни тутишда мардларча ҳалок бўлганини, унинг фарзандлари доимий давлат ҳимоясига олинишини айтишди. Афсус, спиртли ичимлик таъсирида машина рулига ўтириш бир оилага мана шундай мусибатни олиб келди, дейди марҳумнинг маҳалладошларидан бири.

Киритилди: Бугун 12:14. Ўқилди: 839 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!