Белгород шаҳрида тунги дрон ҳужумидан сўнг Шухов номидаги Белгород давлат технология университети ҳудудида катта ёнғин бошланган. Россия Телеграм-каналлари маълумотларига кўра, ушбу таълим муассасасида дронларни ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш ишлари олиб борилган.
Университетнинг расмий баёнотига кўра, унинг мутахассислари Россиянинг “Миландр” микропроцессорлари асосида яратилган БПЛА учун автоматлаштирилган бошқарув тизимларини лойиҳалаш билан шуғулланган.
Маълумот учун, 2026-йил ёзида БГДТУ учувчисиз учиш аппаратларини ишлаб чиқишга бағишланган махсус ёзги машғулотлар учун мактаб ўқувчиларини қабул қилишни бошлаган.