Бугун 3 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Украина бўйича "Хоҳловчилар коалицияси" аста-секин тарқалиб бормоқда

Украина бўйича "Хоҳловчилар коалицияси" аста-секин тарқалиб бормоқда

The Telegraph нашрининг ёзишича, Британия бош вазири Энди Бернем эътиборини ички муаммоларга қаратган, Франция президенти Эммануэл Макрон эса 2027 йилги сайловларда қайта иштирок эта олмайди.

Шу боис Европада етакчилик бўшлиғи юзага келиши мумкинлиги ҳақида хавотирлар билдирилмоқда.

Муаллиф фикрича, Германия канцлери Фридрих Мерц етакчиликни ўз зиммасига олиши мумкин. Бироқ Германиядаги ички сиёсий вазият ҳали ҳам барқарор эмас.

"Хоҳловчилар коалицияси" Британия ва Франция ташаббуси билан тузилган бўлиб, унга аъзо давлатлар Украинани қўллаб-қувватлаш, шунингдек, зарурат туғилса, эҳтимолий "тинчликпарвар миссия"да иштирок этишни кўзда тутади.

Киритилди: Бугун 16:05. Ўқилди: 998 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!