Ўзбекистон ТИВ маълум қилишича, 2025 йил 12 октябрдан Европа Иттифоқи ташқи чегараларида Ягона кириш-чиқиш тизими (EES) босқичма-босқич жорий этилади.
Янги рақамли тизим паспортга муҳр босиш амалиётини бекор қилади — эндиликда фуқароларнинг кириш ва чиқиш маълумотлари электрон шаклда қайд этилади.
Бу қоида ЕИга саёҳат қилувчи Ўзбекистон фуқароларига ҳам тааллуқли бўлади.
ТИВ фуқароларни янги талабларни диққат билан ўрганишга чақирмоқда.