Президентнинг 2026 йил 28 октябрдаги ПФ–236-сон фармонига мувофиқ, 2026/2027 йилги иситиш мавсумида айрим эҳтиёжманд оилаларга ноябрь ойида 1 миллион сўмдан моддий ёрдам ажратилади.
Ёрдам қуйидагиларга берилади:
➖ ижтимоий реестрга киритилган оилаларга;
➖ реестрга киритилмаган, аммо «маҳалла еттилиги» хулосаси асосида эҳтиёжманд деб топилган оилаларга;
➖ жон бошига тўғри келадиган даромади белгиланган мезонлардан ошмайдиган, марказлаштирилган иситиш тизимига уланган кўп қаватли уйларда яшовчи айрим оилаларга;
➖ ёлғиз яшовчи ва ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларга;
➖ етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар яшаётган оилаларга.
Шунингдек, барқарор иш ўринлари яратиш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича туман ёки шаҳар штаблари қарори асосида айрим бошқа эҳтиёжманд оилалар ҳам ёрдам олиши мумкин